ХОТИН-ҚИЗЛАР МУАММОЛАРИНИ ЎРГАНИШ ВА ҲАЛ ЭТИШ ТИЗИМИ: АЁЛЛАР МАЪНАВИЯТИ ВА ОИЛА БАХТИ ГАРОВИ
DOI:
https://doi.org/10.65164/85951p55Ключевые слова:
Аёлга бахт беринг, саодат беринг, Деманг юрибди-ку кулиб, жилмайиб. Аёл кулиб туриб ўлиши мумкин, Дунёни олиши мумкин жилмайиб.Аннотация
Жамият барқарорлигини таъминлашда ҳар бир оиланинг мустаҳкамлиги, аҳиллиги, иттифоқи катта аҳамиятга эга. Бунда ёши улуғларимизнинг ҳаёт тажрибаси, ўгитию масалаҳатлари, маҳалла, қўни-қўшничилик муносабатлари, босиқлик каби қадимий анъаналаримизни кенг тарғиб этиш ҳамда мазкур қадриятларни сақлаб қолиш давлтимиз равнақида муҳим роль ўйнаши шубҳасиз.
Зеро, оиланинг ўзи ҳам ватан ичра бир ватандир. Ватан эса, саждагоҳ каби муқаддасдир. Демак, оила ҳам муқаддас даргоҳ. Ахир, ҳар бир инсон ўз оиласининг файзли, фаровон ва мустаҳкам бўлишини истайди. Дарҳақиқат, Бугунги кунда Юртбошимиз раҳбарлигида Янги Ўзбекистонда Учинчи Ренессанс пойдеворини барпо этиш йўлида дадил қадамлар ташланмоқда. Янги уйғониш даври, аввало, илм-фан тараққиёти ва миллий маънавиятнинг мустаҳкамлигига боғлиқ экани аниқ. Шу боис, хотин-қизларнинг таълим олиши ва илм-фан соҳаларида фаол қатнашиши учун кенг имкониятлар яратилмоқда.
Жумладан, 2022–2026 йилларда хотин-қизларнинг иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий ҳаётдаги фаоллигини оширишга қаратилган Миллий дастур ва унинг комплекс чоратадбирлар режаси тасдиқланди.
Библиографические ссылки
1. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси. Ўзбекистан. Т. 2021
2. 2022 йил 9-мартдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Оила ва хотин-қизларни
тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари
тўғрисида” фармони.
3. 2023 йил 7-февралдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон
Республикасида инсон ҳуқуқлари соҳасидаги миллий таълим дастурини тасдиқлаш
тўғрисида" ПҚ-46-сон қарори
4. Темур тузуклари. Форсчадан А. Соғуний ва Ҳ.Кароматов таржимаси (Сўз боши ва
изоҳлар, умумий таҳрир академик Бўрибой Аҳмедовники). Ўзбек, француз, инглиз
тилларида. – Тошкент: Адабиёт ва санъат нашриёти, 1996. – 344 б.
5. Уложение Тимура (Тамерлана). Под.ред. Н.П.Остроумова. – Казань, 1894